Тупроқ қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг асосини ташкил этиб, унинг озиқа моддалари билан таъминланганлик даражаси ҳосилдорликни белгилаб берувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади.
Суғориладиган экин ерлари тупроқларида доимий агрокимё кузатув ишларини олиб бориш ва уларни таъминланганлик даражасини яхшилаб бориш бўйича илмий тавсиялар тайёрлаш ва тадбиқ этиш тупроқ ҳолатини тиклаш ҳамда юқори ҳосил олиш учун асос бўлади.